Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтиш наф бермади
1191
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрларига кўра, 65 гр.гача оғирликдаги қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини олиб кириш мумкин.
Заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтиш наф бермади

Аммо, мазкур меъёрларга риоя қилмасдан туриб, заргарлик буюмларини турли найранг ва усулларини қўллаган ҳолда олиб киришга уринаётган шахслар ҳам учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан ана шундай ҳолатлар фош қилинди. Қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаро  И.Н.нинг қўл юклари рентген аппаратидан ўтказилганида ушбу шахснинг қора рангли сумкасининг астари орасига божхоначиларнинг оғзаки сўровида айтилмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, қиймати 19,8 миллион сўмлик, умумий оғирлиги 77 грамм бўлган сариқ рангли металлдан ясалган 6 дона узуклар, 1 дона билагузук, 2 дона занжир ва 11 дона зирак каби заргарлик буюмлари яширилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳам заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилиши фош қилинди. Ушбу постга пиёда кириб келган фуқаро Е.К. шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги кийимлари орасига яшириб олган, умумий қиймати 25,8 миллион сўмлик оғирлиги 86 грамм бўлган сариқ рангли металлдан ясалган 17 дона зираклар, 3 дона узуклар, 2 дона кулон, 1 дона билагузук ва 5 дона занжир каби заргарлик буюмларини қўшни давлатдан яшириб олиб келаётгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

29.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг