Ушбу тантанали тақдирлаш маросимида хорижда стажировка ва малака ошириш таълим дастурларида стипендиат сифатида тасдиқланган номзодлар – Божхона институтининг Махсус-ҳуқуқий фанлар кафедраси бошлиғи Саҳодилла Шомирзаев, Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси доценти в.б. Шоҳиста Муратова ва Умумҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир Аллаёровлар иштирок этиб, стипендиатлик сертификатларига эга бўлишди.
Жамғарманинг хорижда таълим олиш учун номзодларни танлов асосида танлаб олишни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми асосида стипендияларга номзодларни саралаш магистратура ва докторантура дастурлари учун 4 босқичда, малака ошириш ва стажировка дастурлари учун 3 босқичда амалга оширилди.
Саралаш танловларидан муваффақиятли ўтган божхоначилар келгусида ўз билим ва тажрибалари билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишларини билдирдилар.
27.07.2019