Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
100 миллион сўмлик телевизорларни ноқонуний пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди
1037
Божхона ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган маиший техника товарларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
100 миллион сўмлик телевизорларни ноқонуний пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаролар И.А. ва И.М. бошқарувида бўлган “Changan” русумли автоулов белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилди.

Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 100 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 75 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

27.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг