Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдосидан огоҳ бўлинг!
1568
Таъкидлаш жоизки, одам савдоси ҳозирги куннинг жиддий муаммоларидан бири бўлиб, дунёнинг кўпгина давлатлари унга бевосита юзма-юз келмоқда. Бу хавфли иллатнинг алоҳида жиҳати шуки, у турли шакл ва кўринишларда намоён бўлади.

Мазкур иллат тузоғига юртдошларимизни тушмаслиги учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан жойларда доимий тарзда тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз аэропорт” чегара божхона пости ходимлари вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Термиз халқаро аэропортида профилактик тадбир ўтказишди. Тадбирда хорижга сафар қилаётган юртдошларимизга  одам савдоси – жиноятчиликнинг жирканч ва манфур кўринишларидан бири эканлиги шунингдек, унинг кўринишлари ва ушбу жиноятни содир қилганларга тайинланадиган жазо чоралари тўғрисида маълумот ва тарқатма материаллар берилди. Бундан ташқари, агарда хорижда одам савдоси тузоғига тушиб қолинганда, шу давлатдаги Ўзбекистон элчихонасига ёки ҳуқуқ тартибот органларини ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали мурожаат қилишлари кераклиги айтиб ўтилди.

Учрашув сўнгида, юртдошларимизга, мазкур жиноятдан ҳақида ҳабар топишганда 24 соат давомида ишлайдиган  Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонларига ёки вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 рақамли телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

26.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг