Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатлари ўз вақтида бартараф этилди.
Хусусан, фуқаро Р.Р.га тегишли бўлган юклар божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу шахс тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 13,3 миллион сўмлик 3820 дона сифати кафолатланмаган ўйинчоқларни қонунга хилоф равишда ўтказмоқчи бўлганлиги фош этилди.
Шунингдек мазкур божхона пости орқали, фуқаро М.Ф. белгиланган тартибда назоратдан ўтказилганида, унинг юклари орасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 18,5 миллион сўмлик хўжалик буюмлари ҳамда бошқа маҳсулотлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
26.07.2019