Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маиший техника товарларини божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
1257
Божхоначилар томонидан маиший техника буюмларини мамлакатимизга яширин йўллар билан олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Маиший техника товарларини божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари қўшни мамлакат худудидан кириб келган фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларга чек қўйишди.

Жумладан, фуқаро У.Т. тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 16 миллион сўмлик 585 дона осма вентиляторларни юртимизга ноқонуний олиб кираётганлигида тўхтатиб қолинди.

Яна бир ҳолатда фуқаро Д.М. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда қиймати 10,8 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган кондиционер ва миксерларни ноқонуний равишда олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

25.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг