Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида якун ясалди.
Қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро С.Қ.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.
Натижада, унинг кийимлари орасида умумий қиймати 9,1 миллион сўмлик 306,33 грамм оғирликдаги кумуш тақинчоқлар яширилгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
24.07.2019