Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
1279
Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар нафақат ички бозордаги рақобат муҳитига, шунингдек юртдошларимизнинг саломатлигига ҳам салбий таъсир ўтказиши тайин.
Алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига  чек қўйилди

Шунга қарамай айрим фуқаролар амалдаги тартибларни бузган ҳолда алкоголли маҳсулотларни республикамизга олиб киришга бўлган ноқонуний уринишлари ҳамон учраб турибди.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан йирик миқдордаги сифати кафолатланмаган алкоголь махсулотларининг юртимизга олиб кириш ҳолатининг олди олинди. Қўшни мамлакатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро М.О.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган, умумий қиймати 6,3 миллион сўмлик спиртли ичимликларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб киришга бўлган уриниши фош қилинди.

Яна бир шундай ҳолатда “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга кириб келган фуқаро А.Э.га тегишли “Chevrolet Lacetti” русумли енгил автомашина белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг юкхонасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, қиймати 1,3 миллион сўмлик спиртли ичимликлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

24.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг