Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан олиб келинган юкларнинг ҳужжатлар билан мутаносиблиги текширилди.
Текширув жараёнида, хориждан мамлакатимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган, қиймати 1580 АҚШ долларига тенг бўлган “металл симларни чўзишда ишлатиладиган кукунсимон мойлаш воситаси” товарига божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этилган ташқи иқтисодий товар номенклатура кодлари тўғри келмаслиги аниқланди.
Қонунбузарлар кодларни алмаштириш эвазига божхона тўловларидан 21 миллион сўмни “тежаш”га уринганлиги фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
24.07.2019