Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, Жиззах шаҳрида ҳаракатланаётган фуқаро Т.У. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси кўздан кечирилди.
Натижада, автоулов юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 60 дона полиэтилен қопларга жойланган жами 3 тонна “Аммиакли селитра” минерал ўғити борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
24.07.2019