Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тахталар орасига яширилган 2,2 тонна рангли металл парчалари фош этилди
1328
Саноатда муҳим аҳамият касб этувчи қора ва рангли металлнинг парча ва чиқиндилари ҳам ўз қийматини йўқотмайди.
Тахталар орасига яширилган 2,2 тонна рангли металл парчалари  фош этилди

Республикамизда рангли металлар чиқиндиларининг ўғирланиши ҳамда ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 6 июндаги 425-сон Қарори муҳим ўрин эгаллайди.

Унга кўра, эндиликда жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.

Шунга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари ҳали ҳануз учраб турибди.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Қашқадарё-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро С.З. бошқарувидаги “Камаз 53212” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва тахталар орқасига беркитилган 2268,5 килограмм, умумий қиймати 36,1 миллион сўмлик рангли металл парчалари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

24.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг