Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Музей – тарих кўзгуси, тарбия маскани
1363
Барчамизга маълумки, музейларда сақланаётган ноёб экспонатлар орқали фуқароларда, айниқса ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат ҳамда муҳаббат туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.
Музей – тарих кўзгуси, тарбия маскани

Ёш божхона ходимларини ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш ҳамда уларга маънавий ҳордиқ улашиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ва  вилоят археология музейи билан ҳамкорликда ёш божхоначилар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда, божхона ходимлари бевосита Термиз шаҳридаги археология музейига ташриф буюришиб, воҳа ва Ўзбекистон тарихига оид маданий мерослар билан яқиндан танишдилар. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур музейда алоҳида хона ташкил этилган бўлиб, у ерда вилоят божхона бошқармаси томонидан юртимизга қайтарилган маданий мерослар сақланмоқда. Бу эса ёш божхоначилар қалбида ғурур ва ўз касбига садоқат туйғуларини янада оширади, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Тадбир давомида, музей илмий ходимлари музейи фаолияти, ундаги экспонатлар ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, божхоначилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тўлақонли жавоб олдилар.

23.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг