Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Темур тузуклари билимдони” танлови эълон қилинмоқда
1118
Божхона тизимида хизмат қилаётган ёш божхоначиларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда таҳлил этиш, буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 25 июль - 5 август кунлари “Темур тузуклари билимдони” танлови ўтказилади.

Миллий меросимизнинг тарихий илдизлари ҳақида билимга эгамисиз?

Буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимиз билан фахрланасизми?

Демак Сиз “Темур тузуклари билимдони” танловида иштирок этишингиз ва ўз билимларингизни синаб кўришингиз шарт!  

Ушбу танловда 30 ёшдан ошмаган барча божхоначи ходимлар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Қўшимча маълумот олиш учун Ёшлар иттифоқининг ДБҚ даги бошланғич ташкилотларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

23.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг