Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кислота олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди
1848
Божхона органлари мамлакатимиз чегаралари орқали гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб ўтилиши устидан бевосита назоратни амалга оширади.
Кислота олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари республикамизга олиб кирилиши тақиқланган перекурсорни ўз вақтида тўхтатиб қолишди.

Унда хориждан мамлакатимизга кириб келаётган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, мазкур автоулов кабинасининг ички қисмида 30 литрлик елим идишда ўткир ҳидли, рангсиз суюқ модда борлиги аниқланди.

Олиб борилган текширувлар натижасида мазкур ашёвий далилнинг хлорид кислотаси эканлиги ўз исботини топди.

Айни вақтда ҳолат юзасидан текширув ишлари амалга оширилмоқда. 

22.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг