Тадбир иштирокчиларига, мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорликни ва соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва рағбатлантириш ҳамда ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга йўналтирилган солиққа тортиш ва божхона-тариф тизимини тартибга солиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг тушунчалар берилиб, янги қабул қилинган фармонга асосан:
– асбест, кўмир, ёғоч ва тахта маҳсулотлари, углеводород хом ашёси;
– соя уруғи, кунгабоқар ва кунжут уруғи, ёғ мой хом ашёси, шакар хом ашёси;
– қишлоқ хўжалиги техникалари, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлари, материал ва технологик жиҳозларига нисбатан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб импортда қўшилган қиймат солиғидан имтиёзлар бекор қилинганлиги етказилди.
Шунингдек, ўзларининг экспорт фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг “www.mift.uz” сайтида жаҳон бозорларидаги коньюктурадан келиб чиқиб тавсиявий нархлар берилганлиги ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш вақтида ушбу нархларни эътиборга олган ҳолда маҳсулотларнинг нархларини сунъий кўтариш ёки камайтириш ҳолатларига йўл қўймасликка чақирилди.
Бундан ташқари, йиғилганларга тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш бўйича божхона соҳасидаги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.
22.07.2019