Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
297 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган спорт озуқалари ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди
1398
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
297 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган спорт озуқалари ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси  Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги фуқаро М.Ш.га тегишли хонадон белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс ўз уйида жами 72 турдаги умумий қиймати 297 миллион сўмлик спорт озуқаларини ноқонуний сақлаб келаётгани фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

               

22.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг