Наманган вилояти божхона бошқармаси “Поп” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро О.Х. бошқарувидаги “Опель астра” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг орқа ўриндиғи ҳамда юкхона қисмига яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 8,5 миллион сўмлик 350 дона турли ўлчамдаги телефон хотира карталари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
22.07.2019