Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузарлар режаси чиппакка чиқди
845
Божхона ходимлари айрим шахслар томонидан юртимиз ҳудудига товар-моддий бойликларни ноқонуний равишда олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Яқинда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Ховособод” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаролар Қ.Р., Б.Ш. ва Х.К.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахслар белгиланган тартибда холислар иштирокида кўрикдан ўтказилди.

Натижада, уларнинг эгнидаги кийимлари орасида божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган умумий қиймати 24,4 миллион сўмлик 76 дона уяли телефонлар яширилганлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда қўшни мамлакатдан “Сирдарё” чегара божхона постига ўзининг “Волга 3110” русумли автомашинасида кириб келган фуқаро М.У. умумий қиймати 3,5 миллион сўмлик 35 дона алкоголь маҳсулотларини ноқонуний равишда олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

20.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг