Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтига бўлажак божхоначилар қабул қилинди
1232
Мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган жадал ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда, Божхона институтида ҳам ўқитиш тизимини янада ривожлантириш борасида зарур амалий ишлар олиб борилмоқда.
Божхона институтига бўлажак божхоначилар  қабул қилинди

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, институтда божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янгича ўқитиш тизими шакллантирилди ҳамда икки босқичли “Божхона иши” ва “Иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар ҳамда “Божхона иши (фаолият турлари бўйича)” ва “Солиқ ва божхона ҳуқуқи” мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрлаш тизимига ўтилди.

Бўлажак божхона ходими бўлиш истагини билдирган ёшларни 3 босқичли танлов асосида бакалавриатура таълим йўналишларига янгича ёндашув асосида қабул қилиш тизими йўлга қўйилди. Божхона институтига ўқишга кириш истагини билдириб дастлабки ва махсус касбий танлов босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодлар Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовларига тавсия этилди.

Тест синовлари натижаси бўйича юқори кўрсаткичга ёки тегишли имтиёзга эга бўлган номзодлар “Божхона иши” ва “Иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш” бакалавриатура таълим йўналишлари бўйича Божхона институти курсантлар сафига қабул қилинди. Жумладан, мамлакатимиз Қуролли кучлари ҳарбийлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган Юртбошимизнинг тегишли қарорлари асосида Ватанимиз тинчлигининг посбонлари бўлган 15 нафар фидойи ходимларнинг фарзандлари ҳамда 7 нафар Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейининг жорий йил битирувчилари ҳам ажратилган квота доирасида имтиёзли асосларда институт курсантлари сафига қабул қилинди.

Ўқишга қабул қилинган курсантларга яратиб берилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда келажакда садоқат билан Ватанимиз сарҳадларида сидқидилдан хизмат қилувчи юқори малакали ва ҳалол ходим бўлиб етишишига ишонч билдирилди.

20.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг