Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Бухоролик тадбиркорлар билан семинар ташкиллаштиришди
1416
Божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари иштирокида ташкил этилаётган учрашувларда доимий равишда соҳадаги ислоҳотлар ва янгиланишлар батафсил тушунтириб борилади.
Божхоначилар Бухоролик тадбиркорлар билан семинар ташкиллаштиришди

Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармасида ташкиллаштирилган семинарда ҳам айни мавзуга эътибор қаратган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сон Фармонининг  мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди.

Айтиб ўтиш жоизки, мазкур фармон  маҳаллий экспортёрларни қўллаб-қувватлаш ҳамда юртимизда инвестицион  муҳитни янада яхшилаш мақсадида қабул қилинган бўлиб,  унинг натижасида бир қанча божхона тартиб тамойилларига ўзгартиришлар киритилди.

Асосий ўзгариш сифатида айтиш мумкинки,  Фармонга кўра 2019 йил 1 октябрдан эътиборан  22 та ҳужжатнинг солиқ ва божхона имтиёзларига тегишли бандларини бекор қилиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Эндиликда мазкур Фармон доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонига асосан 2020 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларнинг айрим турлари рўйхатида тирик йирик қорамол, тирик қўй ва эчкилардан ташқари йирик қорамол гўшти, қўй ёки эчки гўшти, картошка, гуруч, соя ловияси, кунгабоқар уруғи, кунжут уруғи ва шакар хом ашёсига қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар татбиқ қилинмаслиги белгиланди.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб асбест, қўмир, ёғоч ва тахта маҳсулотлари, углеводород хом ашёси, соя уруғи, кунгабоқар ва кунжут уруғи, ёғ мой хом ашёси, шакар хом ашёси ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлари, материал ва технологик жиҳозлари импортида қўлланиладиган қўшилган қиймат солиғи бекор қилинади.

Шу куни бўлиб ўтган тадбирда нафақат тадбиркорларга Фармон доирасида кенг тушунтиришлар берилди, шу билан биргаликда, божхона органларида коррупциянинг олдини олиш борасида олиб борилаётган курашга алоҳида тўхталиб, тизим тараққиётида коррупцияга йўл қўймасликнинг аҳамияти борасида маърузалар қилинди.

Тадбир якунида эса,  тадбиркорларга божхона органларининг 11-08 рақамли ишонч телефонлари яна бир бора эслатиб ўтилди.

 

19.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг