Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш бўйича давра суҳбати ўтказилди
1360
Коррупция давлат ва жамиятнинг ривожланишига жиддий путур етказадиган салбий иллатлардан саналади.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича давра суҳбати ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш мақсадида, Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида давра суҳбати ташкил этилди.

Вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган учрашувда тадбиркорлар, божхона пости ҳудудида экспорт-импорт операцияларини амалга оширувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда божхона пости ходимлари иштирок этишди. Учрашувда, йиғилганларга давлатимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорик фаолиятини ривожлантиришда яратилган улкан имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги, келгусида белгиланган мақсадларга эришишда божхона ходимлари билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳам ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан фаол иштирок этишлари, бу борада коррупция ва тамагирлик каби салбий иллатларга йўл қўймаслик тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби жиҳатлар тўғрисида ҳам йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтириб ўтилди.

Йиғилиш якунида иштирокчиларда божхонага оид муаммо ва саволлар юзага келадиган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ёки бошқарманинг (0375) 221-04-80 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида яна бир бор эслатиб ўтилди.

19.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг