Ўзбекистон Ёзувчилар ижодий уюшмасининг ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур танловнинг биринчи босқичида 30 дан ортиқ номзод иштирок этди. Бир биридан қизиқ ва равон ёзилган иншоларни ичидан энг сараларини танлаб олиш осон кечмади. Ҳайъат комиссияси сифатида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Неъматов Зикрилло, Божхона институтининг Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази бошлиғи Гаипназаров Рахматулла, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ДБҚ марказий аппаратидаги етакчиси Йўлдошев Шерзод ҳамда Кадрлар бошқармаси ходимлари Абдувохидов Мансур ва Рустамов Вохиджонлар иштирок этишди.
Экспертларнинг якуний хулосасига кўра, иншолар танловида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси “Қарши” темир йўл чегара божхона пости ходими Арабова Дилноза ва Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходими Абриева Ойжамол фахрли ўринларни қўлга киритишди.
Шунингдек, шеърий асарлар танловида ДБҚ Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси бошқармасининг Ташқи савдо операциялари мониторинги бўлими ходими Мўминов Мўминжон ва Божхона институтининг 1-босқич курсанти Темиров Мадраҳим фахрли биринчи ва иккинчи ўринга лойиқ деб топилди.
Иншолар танловида муносиб иштирок этган К.Бекчанов (Андижон), Б.Боймуратов (Қашқадарё), Б.Жумамуратов (Наманган), Ш.Абдимуродов (Самарқанд), Г.Юсупов, Ш.Солиев, Ғ.Замонов (Хоразм) ларнинг ижодий ишлари ҳакамлик ҳайъати томонидан ижобий баҳоланди ва Давлат божхона қўмитаси томонидан рағбатлантириладиган бўлди.
Давлат божхона қўмитаси томонидан ғолиб деб топилганлар эндиликда иккинчи босқига йўлланмани қўлга киритишди ва иккинчи босқичда ўз ижодий ишлари билан Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ходимлари билан куч синашадиган бўлишди.
19.07.2019