Ярмаркада ходимлар томонидан ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, бадиий-публицистик, жаҳон адабиёти дурдоналари ҳамда болалар адабиётлари кўплаб харид қилинди.
Жисмонан бақувват, ақлан етук, юксак маънавиятли баркамол шахс юртнинг ишончли қалқонидир. Шундай экан, ходимларнинг нафақат жанговар шайлиги, балки маънавий билимини юксалтириш ҳам жуда муҳим вазифадир. Тадбир давомида бу жиҳатлар алоҳида тилга олинди.
Таъкидлаш жоизки, маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашда, ватанпарлик туйғуларини шакллантиришда ҳамда юртга садоқатли бўлишда маънавий озуқа, яъни китобнинг катта ҳиссаси бор. Ушбу жиҳатларни китобхон онгига сингдиришда эса ўтказилаётган бу каби китоб ярмаркалари муҳим аҳамият касб этади.
19.07.2019