Вилоят божхона бошқармаси, адлия бошқармаси ҳамда вилоят Прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилаётган манзилли тарғибот акциясида пост ҳудудидан ҳаракатланаётган фуқаролар, тадбиркорлар, ёшлар иштирок этди.
Ҳар бир ёшнинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Айни вақтда ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шароит яратиш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш бўйича тадбирлар ёшлар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бешариқ тумани “Андархон” божхона постида ёшлар вакилллари билан бўлиб ўтган учрашувда вилоят адлия бошқармаси прокуратур божхона мутассадилари иштирок этиллар. Хусусан, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори, “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги Фармонларида белгиланган имтиёзлар ҳамда фуқаролар томонидан божхона постидан товарларни олиб ўтиш тартиблари тушунтирилди.
Бугун мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи вилоятда истиқомат қилаётган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни ўзида акс эттирган шаҳар ва туман паспортлари ишлаб чиқилаётгани хақида маълумотлар берилди. Учрашувда асосан ёшлар вакилларини қизиқтирган саволлари имтиёзли кредитларни олиш тартиби йўналишлари бўлди.
Учрашувда таъкидланганидек, Дастур ижроси учун Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳузурида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил этилади. Бу тузилма маблағларидан ёшларнинг бизнес лойиҳалари учун йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит берилади. Дастурда ҳар ажратиладиган кредит ҳажми ва уни олувчилар сони, кредит бериладиган фаолият йўналишлари, бунинг натижасида яратилиши зарур бўлган иш ўринлари миқдори аниқ белгилаб қўйилганлиги айтиш мумкин.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоблар берилди. Тадбир давомида вилоят божхона бошқармаси томонидан тайёрланган божхона қоидаларига оид буклетлар, вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” мавзусида тайёрланган флаерлар фуқароларга тарқатилди.Бу каби учрашувлар жойларда давом этмоқда.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
30.07.2018