Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сумка астари остига яширилган патрон
1461
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига кўра, божхона назоратини четлаб, божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона хужжатларига ўхшатиб ясалган хужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиш контрабанда жинояти ҳисобланиб, беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Сумка астари остига яширилган патрон

Божхона ходимлари навбатдаги контрабанда жиноятига чек қўйишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали юртимизга хориждан кириб келган фуқароси Р.Н. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг сумкасининг астари ичида 9 мм калибрли пистолет учун мўлжалланган патрон яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан  жиноят иши қўзғатилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.

18.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг