Хусусан, “Самарқанд” халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Ч.С. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида унинг безовталаниши божхоначилар эътиборини тортди.
Шундан сўнг, божхона ходимлари фуқарога тегишли юкларни холислар иштирокида кўздан кечиришди. Натижада юклар ичида 50 дона 12/70 мм калибрли ов қуроли гильзалари яширилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
17.07.2019