Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Психологияни божхона хизматидаги ўрни
1561
Психология – кишининг ички дунёси, уни билиб олиш ва ҳаётда қўлланиш ҳақидаги фандир. Кўриниб турибдики, барча таърифларда ҳам психика ҳақида сўз бормоқда. Хўш, ўзи психика нима? Психика лотинча “псюхе” сўзидан келиб чиққан бўлиб, руҳ, жон деган маънони билдиради. Психика сезги, идрок, тафаккур, ҳиссиёт, ирода, хотира ва бошка шу каби тушунчалар билан гуруҳларга ажратилиб, ҳаммаси биргаликда кишининг психикаси, кишининг ички дунёси, унинг руҳий ҳаёти деб ҳам аталадиган тушунчаларни ҳосил қилади.
Психологияни божхона хизматидаги ўрни

Юқоридаги таърифлардан англашимиз мумкинки, ҳар бир божхона ходими бевосита жисмоний ва юридик шахслар билан мулоқотга киришади. Бу жараёнда эса инсон психикасини билиш энг зарур касбий талаблардандир.

“Божхоначи психолог ҳам бўлиши керак” – бу жумла бекорга айтилмаган, чунки кўплаб давлатларда божхоначилар психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган кадрлардир. Хўш бу нима самара беради? Чегара божхона постлари орқали ўтаётган ҳар бир фуқарони чуқурлаштирилган божхона назоратидан ўтказиш божхона назорати самарадорлигини тушуриши мумкин, шахсларнинг психологик ҳолатлари эса божхоначиларга шахс тўғрисидаги дастлабки маълумотномадир. Яъни, божхона психологияси қонунбузарларнинг ўзини тутиши уларнинг ҳолатидан келиб чиқиб қонунбузилиш ҳолатини аниқлашга ва божхона назорати самарасини ошишига ёрдам беради.

Шу мақсадда, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида мутахассис иштирокида ходимлар билан давра суҳбати ўтказилди. Учрашувда, ходимларга шахснинг темпераментлари ва инсонлар унга кўра неча турга бўлиниши ва улар айрим ҳолатларда ўзларини қандай тутишлари ҳақида сўз олиб борилди.

Давра суҳбатида, ходимлар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.   

17.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг