Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали хорижга сафарга отланган фуқаролар Н.Ш. ва А.Ю. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, уларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахслар белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.
Текширув жараёнида уларнинг ёнидан божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1872 ва 1911 йилларда зарб этилган тангалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17.07.2019