Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Сариосиё” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган айрим фуқароларнинг қинғир иши фош этилди.
Фуқаролар Б.И., Ф.А., М.Ф. лар қўшни мамлакатдан белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган, умумий қиймати 10 миллион сўмлик маиший техника товарларини олиб ўтмоқчи бўлганликлари аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
17.07.2019