Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Н.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида божхона юк декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 40 дона турли русумдаги уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Хозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
16.07.2019