Куни кеча, давлат имтиҳонларини топшириб Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтини тамомлаган ёш божхоначилар, ўз хизматларини бошлаш учун ҳудудий божхона бошқармаларига етиб келдилар.
Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ёш божхона ходимлари билан давра суҳбати ўтказилди. Унда, бошқарма бошлиғи Т.Саидов ёш офицерларни шарафли хизматга киришаётгани билан табриклаб, келажакда божхона органлари учун етук кадрлар бўлишлари учун тинимсиз ўқиб, ўрганиб ва ҳалол ишлаш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, давра суҳбатида ёш ходимларга кўп йиллик малакали ходимлар устоз мураббий қилиб белгиланди. Бундай ташқари бошқа вилоятдан келган ходимларни уй жой билан таъминлаш бошқарма раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олиниб, маъсул бўлимларга уларни керакли шарт шароитлар билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди. Албатта, ёшларга эътибор - келажакка эътибордир.
16.07.2019