Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаролар О.А. ва З.Тнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва улар белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, ушбу шахслар умумий қиймати 25,5 миллион сўмлик товарларни декларацияда кўрсатмасдан ва оғзаки сўровда маълум қилмасдан яширинча олиб ўтишга уринганлиги фош этилди.
Шунингдек, яна бир фуқаронинг найранги мазкур пост ходимлари томонидан фош қилинди. Яъни фуқаро Ш.Б. ўзининг “Лада Ларгус” русумли автомобилида қиймати 30,3 миллион сўмдан зиёд бўлган кийим-кечакларни яширинча олиб келаётганлиги аниқланди.
Фуқаро Б.Ш. ҳам қилган ишига пушаймон бўлди. У 4,7 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотларини ноқонуний йўллар билан юртимизга олиб кирмоқчи бўлиб тузган режаси пост ходимлари томонидан чиппакка чиқарилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
15.07.2019