Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фармон мазмун моҳияти тушунтирилди
1420
Юртимиз инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, товар ишлаб чиқаришда ўзаро рақобатбардошликни кучайтириш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш бугун асосий масала сифатида қараб келинмоқда.
Фармон мазмун моҳияти тушунтирилди

Шу боис ҳам, 2019 йил 27 июнь куни муҳтарам Президентимизнинг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.

Мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Жиззах вилоят божхона бошқармасида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона расмийлаштируви мутахассислари, бошқарма шахсий таркиби иштирокида очиқ мулоқот тарзида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб, бошқарма бошлиғи Д.Юсупов сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолият юритишлари учун кучли ҳуқуқий замин яратилганлиги, мамлакатимизда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун энг қулай инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Қолаверса, солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш юзасидан қабул қилинган мазкур Фармон ҳам бевосита мамлакат иқтисодий ривожланишида жуда муҳим эканлиги айтиб ўтилди.

Хусусан, Фармонга асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб:

- асбест, кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар, углеводород хомашёси;

- соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хомашё ва шакар хомашёси;

- қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар бўйича қўшилган қиймат солиғидан, шу жумладан, импорт қилинганда ҳам имтиёзлар бекор қилинганлиги ва бунинг сабаблари тадбиркорларга тушунтирилди.                                                                                                                           

Тадбир давомида, бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи бошлиғи Б.Анварханов ҳам сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашиш соҳасида бошқарма томонидан амалга оширилаётган муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, учрашувда аҳоли, шу жумладан тадбиркорлар томонидан бошқармага келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечими ҳам таҳлил этилди. Жумладан, 2019 йилнинг шу даврига қадар бошқармага жами 71 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бошқарма раҳбарияти ва таркибий тузилма ходимлари томонидан буларнинг барчаси ўз вақтида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилган.

Қисқача айтганда, ташкил этилган мазкур учрашув тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш, яратилаётган қулайликлар ҳамда соҳадаги муаммоларни бартарафда жуда муҳим ўрин тутади. Негаки, бунда аҳоли, жумладан тадбиркорлар соҳага оид муаммо ёки таклифини бемалол соҳа вакилларига етказиш ва уни ижобий ҳал қилиш имкониятига эга бўлади. Шу боис жойларда бу каби учрашув ва очиқ мулоқотларни тез-тез ташкил  этиш мақсадга мувофиқдир.

15.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг