Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортида хорижий давлатга учиб кетаётган фуқаро Б.А. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва у белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, фуқаронинг юклари орасидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун тегишли рухсатнома талаб қилинадиган, қадимийлиги 50 йилдан ошган 151 дона тангалар борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15.07.2019