Жумладан, “Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан ушбу маскан орқали харакатланаётган фуқаролар ҳуқуқий онгини ошириш, уларга божхонага оид меъёрий хужжатлар билан таништириш ишлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Божхона ходимлари фуқароларга, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг автойўл (йўловчи) ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тушунтирилмоқда.
Бундан ташқари, товарларни божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдор нормаларини жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси чегарасининг ўтказиш пунктидан белгиланган даврда фақат биринчи марта ўтишида қўлланилиши кераклиги хақида бохабар қилинмоқда.
Белгиланган нормаларда қайд этилган ҳар қандай товарни белгиланган норма ёки даврийликдан ортиқ олиб ўтилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилиши кераклиги хақида ҳам фуқароларга тушунтиришлар берилаяпти.
Шунингдек, божхона қонунбузилишлари рўй берганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (371) 235-07-61 рақамли ишонч телефонига хабар бериш лозимлиги ва мурожаатлар анонимлиги кафолатланиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилмоқда.
Бундай тадбирлардан мақсад, чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган айрим фуқаролар томонидан содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишдир.
15.07.2019