Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Профилактик суҳбат ўтказилди
1498
Мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда божхона тўловлари ва солиқлар бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сонли Фармони қабул қилинди.
Профилактик суҳбат ўтказилди

Ушбу фармоннинг мазмун моҳиятини ҳамда соҳада вужудга келаётган  бир қатор савол ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексига қарашли “Авиаюклар” ТИФ божхона постида тадбиркорлар, божхона расмийлаштируви мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда юқорида келтириб ўтилган фармон билан божхона расмийлаштируви жараёнига киритилган ўзгаришлар, бекор қилинган имтиёзлар ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, комплекс вакиллари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган сиёсат масаласи кўтарилиб, коррупцияга дуч келган ҳолларда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг ишонч телефонига мурожаат этишлари мумкинлиги тушунтириб ўтилди.

15.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг