Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қоракўл териларини ноқонуний олиб чиқишга уринишнинг олди олинди
1717
Божхона ходимлари мамлакатимиздан қоракўл териларини ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг  “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Тошкент-Саратов” йўловчи поездининг вагон-ресторани белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижа ушбу вагонга яшириб қўйилган, қиймати салкам 11 миллион сўмлик 36 дона қоракўл терилари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

14.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг