Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Почта жўнатмалари орқали юборилган психотроп дорилар фош этилди
1578
Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган.

Аммо шунга қарамай почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг  “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан фуқаро И.Р. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганида  божхона декларациясида кўрсатилмаган 200 дона “Rivotrin” номли таркибида психотроп  моддалар мавжуд дори воситаси борлиги фош этилди.

Шунингдек, фуқаролар К.Л., К.С., А.С. ва Б.О. номига юборилган почта жўнатмаларида мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган жами 280 дона “Zaldiar”, “Rokacet” ва “Нормопресан” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда фуқаро С.А. номига хориждан келган почта жўнатмасида эса оғирлиги 160 гр бўлган кўкнори ўсимлиги уруғлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

 

14.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг