Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ва солиқ ходимлари “ТВ-шарҳ” дастурида
1432
Хабарингиз бор, яқинда муҳтарам Президентимизнинг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сон Фармони қабул қилинди. Таъкидлаш жоизки, ушбу Фармон бевосита мамлакат иқтисодий ривожида муҳим ўринга эга.
Божхона ва солиқ ходимлари “ТВ-шарҳ” дастурида

Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида ҳам мазкур Фармоннинг  мазмун-моҳияти ва бу бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларни кенг аҳоли ҳамда тадбиркорлар эътиборига етказиш мақсадида божхона ва солиқ ходимлари иштирокида “ТВ-Шарҳ” дастури тасвирга олинди.

Тасвир жараёнида, мутахассислар томонидан Фармоннинг энг муҳим жиҳатлари кенг жамоатчиликка етказилди. Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад ва ундан кутилаётган ижобий натижалар ҳақида умумий маълумотлар берилди.

Қисқача айтганда, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва бу орқали тобора иқтисодий ривожланиш йўлида қабул қилинаётган бу каби Фармон ва қарорлар ўзининг ижобий самарасини бериши шубҳасиз.

Фақатгина буни юртдошларимизга кенг тарғиб қилиш ҳамда мазмун моҳиятини тушунтириш лозим.

 

13.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг