Тадбир доирасида вилоят адлия бошқармаси, вилоят ва туман ҳокимлиги, вилоят божхона бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Оила маркази ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ўз тарқатма материаллари билан иштирок этишиб фуқаролар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Сайлда фуқароларга, божхона чегараси орқали товарларни божсиз олиб ўтиш меъёрлари, чет давлатлардан енгил автомобиллар ва технологик асбоб ускуналарни олиб келиш тартиби ҳамда экспорт ва импорт операцияларига доир батафсил маълумотлар ва тарқатма материаллар берилди.
Шунингдек таклиф, мулоҳазалар ва мурожаатлар мавжуд бўлганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонларига ёки вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 рақамли телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
13.07.2019