Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ангрен” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди
1465
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ангрен” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар учун навбатдаги очиқ мулоқот тарзида учрашув ташкил этилди.
 “Ангрен” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди

 Тарбирни “Ангрен” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Илхом Хакимов очиб берар экан, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сонли Фармони мазмун моҳиятини тушунтиришдан бошлади.

Шунингдек йиғилишда иштирок этган Тошкент вилояти божхона бошқармаси божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш гуруҳи ходими Нодир Азимов ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонида иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилиши асосий вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш якунида божхонага оид ҳар қандай муаммолар юзасидан туну-кун бошқарма раҳбариятига оғзаки, ёзма ёки телефон орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилиб, бу борада барчага ДБҚнинг қисқа рақамли 11-08 ва Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (371) 235-07-61 ишонч телефонлари эслатиб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан ушбу қарорлар юзасидан берилган саволларга батафсил жавоблар ва тушунтиришлар берилди.

13.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг