Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Соҳа фаолияти телетомошабинлар нигоҳида
1397
Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон манфаатларига қаратилган. Барча давлат ва нодавлат ташкилотлар очиқ ва шаффоф ҳолатда фаолият олиб бормоқда яъниким, юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари учун барча эшиклар очиқ.
Соҳа фаолияти телетомошабинлар нигоҳида

Бугунги кунда, божхона қонунчилигини либераллаштириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш ва  турлича талқин қилинишини олдини олиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчилик вакиллари билан доимий учрашув ва профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси вилоят телевиденияси билан ҳамкорликда “Очиқ студия” ток шоуси орқали контрафакт ва сифатсиз товарларни божхона чегаралари орқали олиб ўтилишини олдини олиш ва бу борада божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган чора тадбирлар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида, божхона ходимлари 2019 йилнинг 6 ойи мобайнида сифати кафолатланмаган товарларни ноқонуний юртимизга олиб кириш билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари ва уларга нисбатан жавобгарликнинг белгиланганлиги юзасидан ҳам маълумот бериб ўтишди. Шунингдек, телетомошабинлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги  828-сонли қарори талаблари эслатиб ўтилди.

Ток шоу сўнггида юртдошларимизга таклиф, мулоҳазалар ва мурожаатлар мавжуд бўлганда вилоят божхона бошқармасининг                   76-225-02-26 ва Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари айтиб ўтилди.

12.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг