Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар солиқ ва божхона имтиёзларига бағишланган телекўрсатувда иштирок этишди
1355
Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июнь куни “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.
Божхоначилар солиқ ва божхона имтиёзларига бағишланган телекўрсатувда иштирок этишди

Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Наманган телевидениесида жонли эфир тарзида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Эфирга узатилган “Моҳият” телекўрсатувида вилоятнинг божхона ва солиқ  бошқармаларидан вакиллар иштирок этиб, ушбу Фармонга асосан солиқ ва божхона органларидаги сўнгги ўзгаришлар тўғрисида фикр мулоҳазалар юритишди.

Хусусан, Фармонга асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб:

- асбест, кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар, углеводород хомашёси;

- соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хомашё ва шакар хомашёси;

- қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар бўйича қўшилган қиймат солиғидан, шу жумладан, импорт қилинганда ҳам имтиёзлар бекор қилинганлигига очиқ мулоқот давомида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, очиқ мулоқот чоғида вилоятда фаолият юритадиган тадбиркорлар жонли мулоқотда соҳа мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди ҳамда кўрсатув давомида вилоят божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамлари эслатиб ўтилди.

 

12.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг