Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёлик божхоначилар тарғибот ишларини амалга оширишди
2334
Ҳозирда коррупцияга қарши курашиш маълум бир шахслар доирасида эмас, кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳал қилиниши даркор бўлган масала эканлиги ўз исботини топмоқда. Албатта, бу чегара ва қолип билмас иллатга қарши курашиш стратегик жиҳатдан ўта мукаммал ва пухта ишлаб чиқилган чора-тадбирларни талаб этибгина қолмасдан юксак маънавий фазилатларни ҳам мужассамлаштиради.
Сурхондарёлик божхоначилар тарғибот ишларини амалга оширишди

Шу боисдан ҳам навбатдаги хизмат йиғилиши коррупцияга қарши курашишда давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик, бу борада амалга оширилган ва оширилаётган хориж тажрибаларига бағишланди.

Сурхондарё вилояти Музработ тумани хокими, вилоят божхона бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Музработ туман Файзобод маҳалласида  тадбиркорлар ва фуқаролар билан “Коррупция иллатига қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Бунда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва чек қўйиш, бунга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида республикамизда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ушбу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752 қарори муҳим рол ўйнамоқда.

Чунки, айни шу қарор асосида 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури тасдиқланган бўлиб, ушбу ҳужжат "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари бўйлаб қамраб олиш имконини бермоқда.

 Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади

Тадбир давомида коррупциянинг нақадар хавфли иллат эканлиги, давлат ва жамият шаклланишига қанчалик тўсиқ бўлиши ҳамда ушбу кунда Ватанимизда бу иллатни бартараф этиш бўйича қонуний ҳамда ижтимоий жиҳатдан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида мазмунли маъруза йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Бундан ташқари, коррупцион ҳаракатларнинг гувоҳи бўлган фуқароларимиз Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг (0376) 225-26-05 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақидаги тавсиялар айтиб ўтилди.

Алишер Ўрмонов

божхона хизмати капитани

 

 

 

28.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг