Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари томонидан вилоятда шу каби қонунбузарлик ҳолатига чек қўйилди.
Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаро Ж. Ш. ўзининг яшаш хонадонида сифатсиз ёғ ишлаб чиқаришга мўлжалланган яширин цех ташкил қилгани аниқланди.
Текширув жараёнида, зиғир ва чигит маҳсулотларидан жувоз ускунаси ёрдамида ноқонуний равишда қўлбола усулда тайёрланган давлат стандарти талабларига жавоб бермайдиган сифатсиз истеъмол ёғи ишлаб чиқарилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
9.07.2019