Тезкор гуруҳ вакиллари Бухоро ҳудудида фуқаро С.С. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинани тўхтатиб белгиланган тартибда назоратдан ўтказишди. Натижада эса, автомашина салонидаги дори қутичаси ичида “опий” гиёҳвандлик моддаси беркитилганлиги фош этилди.
Дастлабки терговда аниқланишича, фуқаро Ф.А. оғирлиги 3,61 граммни ташкил этувчи ушбу оғуни Тошкент шаҳрида яшовчи “Р” исмли танишидан ўзи истеъмол қилиши учун буюртма қилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда аниқланган мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
10.07.2019