Самарқанд халқаро аэропортида кўплаб йўловчилар ҳаракатланиб, Ўзбекистон Республикасига кириб келишади. Йўловчилар ва уларнинг қўл юклари қисқа муддатга божхона назоратидан ўтказилади.
Бунда божхона ходимидан малака талаб қилинади. Божхоначиларнинг билим савиясини ошириш мақсадида “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходимлари иштирокида вилоят божхона бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича махсус отряди билан ҳамкорликда назарий ва амалий ўқув-машғулоти ўтказилди.
Мазкур ўқув-машғулотни ўтказишдан кўзланган мақсад турли вазиятларда божхона ходимларининг тўғри ҳаракатланиш тартиби ҳамда ҳамкорликдаги органларнинг тегишли хизматларини жалб қилган ҳолда биргаликдаги ҳаракатларини такомиллаштиришдан иборат.
Бу каби ўқув-машғулотларининг ўтказилиши албатта ходимнинг малакасини ошишига ҳамда иш самарадорлигини яхшиланишига хизмат қилади.
10.07.2019