Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
30 минг АҚШ долларидан ортиқ нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
1810
Республикамиз божхоначилари нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишига доир қатор божхона қоидабузарликларини фош қилишди.
30 минг АҚШ долларидан ортиқ нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди

Хусусан, “Ғишткўприк” чегара божхона постидан қўшни мамлакатга пиёда равишда чиқиб кетаётган фуқаро Х.Д. божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда эгнидаги курткасининг чўнтагида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 10 000 АҚШ долларини яширганлиги аниқланди.

Ушбу пост ходимларида шубҳа уйғотган яна бир фуқаро Р.Э. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда эгнидаги шимининг чўнтагида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 10 000 АҚШ долларини яширганлиги фош қилинди.

“Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун пиёда ҳолда кириб келган фуқаро И.Д.нинг ноқонуний харакатларига чек қўйилди. Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги шимининг чўнтагида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 6600 АҚШ долларини яширганлиги аниқланди.

“Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатга ўтиш мақсадида ушбу постга кириб келган фуқаро К.О. бошқарувидаги “Volvo fh 13.460” русумли юк автоулови божхона  кўригидан ўтказилганда, автомашина кабинасида оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 3500 АҚШ доллари яширилгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

10.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг