Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Андижон вилояти Жалақудуқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро М.С.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди. Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида фуқаро Ғ.З.га тегишли бўлган қиймати 66,8 миллион сўмлик парфюмерия воситаларини сақлаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
10.07.2019