Унда “Автотест Самарқанд” МЧЖ ўқув маркази ўқитувчилари Д.Абдуллаев ва В.Гусаиновлар божхоначиларга маъруза қилишиб, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 апрелдаги 292-сонли қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳамда ЙҲҚнинг белгилар қисми янги йўл белгилари ва ётиқ чизиқлар билан тўлдирилганлиги тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтишди.
Бугунда ўқитишнинг инновацион услубларини жорий этиш орқали йўл ҳаракати, фуқаролар ҳаёти ва соғлиги хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини огоҳлантириш бўйича чораларни кучайтириш давр талабига айланмоқда.
“Автотест Самарқанд” МЧЖнинг тажрибали ўқитувчилари божхона ходимларига амалиётда йўл-ҳаракати билан боғлиқ ҳолатларни кўрсатиб, тингловчиларни ўқув малакасини оширишга муносиб ҳаракат қилишди.
Маърузалардан сўнг ходимлар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мутахассисларга мурожаат этишиб, тўлиқ тушунчага эга бўлишди.
10.07.2019